Жиноят содир этгунга қадар ўн олти ёшга тўлган, ақли расо жисмоний шахслар жавобгарликка тортиладилар.

(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 7 декабрдаги ЎРҚ-735-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2021 й., 03/21/735/1141-сон)

Жиноят содир этгунга қадар ўн тўрт ёшга тўлган шахслар ушбу Кодекс 97, 98, 104 — 106, 118, 119-моддалари, 126¹-моддасининг тўртинчи — саккизинчи қисмларида, 137, 164 — 166, 169-моддалари, 173-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари, 220, 222, 247, 252, 263, 267, 271-моддалари, 277-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган жиноятлар учун жавобгарликка тортиладилар.

(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)

Ушбу Кодекснинг 122, 123, 125¹-моддаларида, 126¹-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 127, 127¹, 128¹, 144, 146, 193 — 195, 205 — 210, 225, 226, 230 — 232, 234, 235, 276¹⁰, 279 — 302-моддаларида назарда тутилган жиноятлар учун жиноят содир этгунга қадар ўн саккиз ёшга тўлган шахслар жавобгарликка тортиладилар.

(17-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)

Ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар жиноят содир этган шахслар умумий қоидаларга мувофиқ ва ушбу Кодекснинг Умумий қисми олтинчи бўлимида назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда жавобгарликка тортиладилар.