Ноқонуний иш ташлашга раҳбарлик қилиш, шунингдек иш ташлашда қатнашишга ёки унда қатнашмасликка мажбур қилиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
а) жуда кўп миқдорда зарар етказилишига;
б) одам ўлишига;
в) бошқа оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Меҳнат қонунчилиги билан иш ташлаш тақиқланган ҳолларда унда иштирок этишга мажбур қилиш ва (ёки) унга раҳбарлик қилиш, —
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(218¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1150-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2026 й., 03/06/1150/0587-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 12 сентябрь)