Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган шахснинг маҳкумларни террор қилиш ёки маъмурият вакилларига ҳужум қилишда, шунингдек, бундай мақсадларда жиноий гуруҳлар ташкил қилиш ёки шундай гуруҳлар фаолиятида фаол қатнашишда ифодаланадиган озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасасининг ишини издан чиқарувчи ҳаракатлари —
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) ўта хавфли рецидивист;
б) оғир ёки ўта оғир жинояти учун ҳукм этилган шахс;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.