Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ёки қонунига мувофиқ дахлсизликка, иммунитетга эга бўлган шахсни била туриб қонунга хилоф равишда ушлаб туриш, мажбурий келтириш, унга нисбатан тезкор-қидирув фаолиятини, суриштирув, тергов ҳаракатларини ёки уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклайдиган бошқа ҳар қандай процессуал мажбурлов чораларини амалга ошириш, шунингдек бундай ҳаракатлар содир этиш тўғрисида буйруқ ёки топшириқ бериш, —

муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) такроран;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

в) зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб;

г) далилларни сохталаштирган ёки айбловнинг сунъий далилларини вужудга келтирган ҳолда;

д) қамоққа олиш ёки жиноий жавобгарликка тортиш орқали содир этилган бўлса, —

муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

(230³-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 октябрдаги ЎРҚ-1182-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2026 й., 03/26/1182/1034-сон)