Вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси бир ойдан ўн йилгача муддатга тайинланади, ушбу Кодекс 86-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

(85-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1092-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 03/25/1092/0976-сон)

Озодликдан маҳрум қилиш жиноят содир этиш пайтида ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахсларга нисбатан:

(85-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 7 декабрдаги ЎРҚ-735-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2021 й., 03/21/735/1141-сон)

(85-модда иккинчи қисмининг «а» банди Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 24 сентябрдаги ЎРҚ-182-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 391-модда)

б) оғир жиноят учун — олти йилгача;

в) ўта оғир жиноят учун — ўн йилгача муддатга тайинланади.

Озодликдан маҳрум қилиш жиноят содир этиш пайтида ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга нисбатан:

(85-модда учинчи қисмининг «а» банди Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 24 сентябрдаги ЎРҚ-182-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 391-модда)

б) оғир жиноят учун — етти йилгача;

в) ўта оғир жиноят учун — ўн йилгача муддатга тайинланади.

Вояга етмай туриб ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган ёхуд қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланмайди.

(85-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)

Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади.

(85-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)

(85-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)

(85-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)