Ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсларга қуйидаги асосий жазолар қўлланилиши мумкин:

а) жарима;

а¹) мажбурий жамоат ишлари;

(81-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан «а¹» банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)

б) ахлоқ тузатиш ишлари;

(81-модданинг «в» банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)

в¹) озодликни чеклаш;

(81-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонунига асосан «в¹» банд билан тўлдирилди — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)

г) озодликдан маҳрум қилиш.

Ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсларга нисбатан қўшимча жазолар тайинланиши мумкин эмас.