Қасддан одам ўлдириш —

ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш, яъни:

а) икки ёки ундан ортиқ шахсни;

б) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлни;

в) айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни;

г) ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсни ёки унинг яқин қариндошларини;

д) бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли бўлган усулда;

е) оммавий тартибсизликлар жараёнида;

ж) ўта шафқатсизлик билан;

з) номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда;

и) тамагирлик ниятида;

к) миллий ёки ирқий адоват замирида;

л) безорилик оқибатида;

м) диний таассублар замирида;

н) инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш ёки мурданинг қисмларидан фойдаланиш мақсадида;

(97-модда иккинчи қисмининг «н» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 23 июндаги ЎРҚ-780-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2022 й., 03/22/780/0560-сон)

о) бошқа бирор жиноятни яшириш ёки унинг содир этилишини осонлаштириш мақсадида;

п) бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда;

р) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

с) ўта хавфли рецидивист томонидан қасддан одам ўлдирилиши —

ўн беш йилдан йигирма беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.

(97-модданинг иккинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги ЎРҚ-99-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 248-модда)