Дахлсизликка эга бўлган шахсларни суд тартибида маъмурий жавобгарликка тортишга фақат ушбу Кодекснинг ХХIII³ бобида белгиланган тартибда йўл қўйилади.
Иммунитетга эга бўлган шахсларни суд тартибида маъмурий жавобгарликка тортиш, шу жумладан уларга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазони қўллаш мумкин эмас.
(16¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 октябрдаги ЎРҚ-1182-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2026 й., 03/26/1182/1034-сон)