Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ва унинг ўринбосарлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни текшириш учун суддан тафтиш тартибида берилган шикоят (протест) бўйича талаб қилиб олишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари тафтиш тартибида протест келтириш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни суддан талаб қилиб олишга ҳақли. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни талаб қилиб олиш учун ушбу Кодекснинг 324²⁴-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятлари сабаб бўлади.

Тафтиш тартибида берилган шикоят (протест) бир ойгача бўлган муддатда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш талаб қилиб олинган тақдирда эса икки ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши лозим.