Тафтиш тартибида берилган шикоят (протест) қуйидаги ҳолларда кўриб чиқилмасдан қайтарилади, агар:
1) шикоят (протест) ушбу Кодекснинг 324²⁷-моддасида назарда тутилган талабларга жавоб бермаса;
2) шикоят (протест) ушбу Кодекснинг 324²⁴ ва 324²⁵-моддаларида кўрсатилган шахслар томонидан берилмаган бўлса;
3) шикоят (протест) белгиланган муддат ўтказилиб берилган бўлса;
4) тафтиш тартибида берилган шикоятни (протестни) қайтариб олиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса;
5) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тафтиш тартибида кўрилиши лозим бўлмаса.
Ушбу модда биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин шикоят (протест) берган шахс такроран умумий асосларда мурожаат қилишга ҳақлидир.