Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмунига нисбатан ушбу Кодексда қўйилаётган талабларга риоя этилган ҳолда берилган ариза тегишли суднинг иш юритувига қабул қилинади.
Аризани суднинг иш юритувига қабул қилиш тўғрисидаги масала у судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай судья томонидан якка тартибда ҳал қилинади.
Аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисида суд қарор чиқаради.
Қарорнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу Кодекснинг 324¹¹-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.