Суд қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризани, агар уни иш юритишга қабул қилиш ҳақидаги масалани ҳал қилишда қуйидагиларни аниқласа, қайтаради:
1) ариза ушбу Кодекснинг 324⁴³ ва 324⁴⁴-моддаларида белгиланган қоидалар бузилган ҳолда берилганлигини;
2) ариза белгиланган муддат ўтганидан кейин берилганлигини ва уни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд эмаслигини;
3) муддатни ўтказиб юбориш сабаблари узрсиз эканлигини, шунга кўра ариза бериш учун ўтказиб юборилган муддатни тиклашга асос мавжуд эмаслигини.
Аризани қайтариш тўғрисида қарор чиқарилади.
Суднинг аризани қайтариш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Ариза берган шахс ушбу модда биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин ариза билан судга янгидан мурожаат қилишга ҳақли.