(47²-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Етим болаларга ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга васийлик ва ҳомийлик белгилашда, уларни фарзандликка, тутинган (фостер) оилага беришда ёхуд уларга етим болалар ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун муқобил жойлаштиришнинг бошқа шаклларини белгилашда қонунчилик талабларини бузиш —
(47²-модданинг диспозициясиЎзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(47²-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
(47¹ ва 47²-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 16 апрелдаги ЎРҚ-153-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 16-сон, 117-модда)