Сайловда иштирок этиш учун ажратилган давлат маблағлари тўғрисидаги оралиқ ёки якуний ҳисоботни сиёсий партия томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд ҳисоботда била туриб нотўғри маълумотларни тақдим этиш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(51¹⁰ва 51¹¹-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-953-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2024 й., 03/24/953/0683-сон)