Давлат божи қонунчиликда белгиланган ҳолларда қайтарилиши лозим.

(112-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Суд ҳужжатида давлат божини тўлиқ ёки қисман қайтариш учун асос бўладиган ҳолатлар кўрсатилади.

Давлат божи тўланган, лекин судга келиб тушмаган ёки ушбу суд қайтарган аризалар (шикоятлар), апелляция, кассация ва тафтиш шикоятларига доир давлат божлари ҳамда божни тўлиқ ёки қисман қайтариш назарда тутиладиган суд ҳужжатларига доир суд томонидан берилган маълумотномага асосан қайтарилади.

(112-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-889-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/889/0978-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)