Ҳал қилув қарори у қонуний кучга кирганидан сўнг ижрога қаратилади.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат, сайлов комиссияларининг ва референдум ўтказувчи комиссияларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишларга доир ҳал қилув қарорлари дарҳол ижро этилиши лозим.

(167-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1117-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2026 й., 03/26/1117/0116-сон)