Алоҳида суд ҳужжати тарзида чиқариладиган ажримда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) суднинг номи, ишнинг рақами, ажрим чиқарилган сана, суд таркиби, суд мажлиси котиби, низо предмети;
2) ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
3) ажрим чиқарилаётган масала;
4) суднинг хулосаларига олиб келган асослар ҳамда суд амал қилган қонунлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари;
(169-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
5) кўриб чиқилаётган масала бўйича хулоса;
6) агар қонунда назарда тутилган бўлса, ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) тартиби ва муддати.