Ушбу Кодекс фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги маъмурий ишларни кўриб чиқиш ҳамда ҳал этишда маъмурий суд ишларини юритишни амалга ошириш тартибига нисбатан татбиқ этилади.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда фуқароларнинг ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги маъмурий ишлар ушбу Кодексда белгиланганидан бошқача қоидаларга мувофиқ ихтисослашган суд томонидан кўриб чиқилади ҳамда ҳал этилади.

(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 июлдаги ЎРҚ-1158-сонли Конституциявий Қонунига асосан иккинчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 25 июль)

Ушбу Кодекс маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишга нисбатан татбиқ этилмайди.