Турли ерларда жойлашган бир нечта жавобгарга нисбатан ариза (шикоят) аризачининг танлови бўйича жавобгарлардан бири жойлашган ердаги судга тақдим этилади.
Ушбу Кодекснинг 32-моддасида белгиланган судловга тегишлилик аризачининг экстерриториал судловга тегишлиликни танлаш ҳақидаги илтимосномасига кўра ўзгартирилиши мумкин. Бундай илтимоснома мавжуд бўлган тақдирда, ариза (шикоят) ушбу Кодекснинг 32-моддасида ёки мазкур модданинг биринчи қисмида назарда тутилган судга тақдим этилади. Ишни кўрадиган судни аниқлаш автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ушбу Кодекснинг 32-моддасида ва мазкур модданинг биринчи қисмида кўрсатилган суднинг танланиши истисно этиладиган тартибда амалга оширилади.
(33-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 августдаги ЎРҚ-1165-сонли Қонунига асосан иккинчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1165/0841-сон)
Йирик инвестор бўлмаган инвесторнинг инвестиция фаолияти билан боғлиқ даъво аризалари (шикоятлари) жавобгар жойлашган ердаги туманлараро маъмурий судга ёки Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларига тақдим этилиши мумкин.
Йирик инвесторнинг инвестиция фаолияти билан боғлиқ даъво аризалари (шикоятлари), шунингдек товар ва молия бозорларидаги рақобат соҳасидаги муносабатлардан келиб чиқадиган даъво аризалари туманлараро маъмурий судга ёки Ўзбекистон Республикаси Олий судига тақдим этилиши мумкин.
(33-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-662-сонли Қонунига асосан иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/662/0012-сон)