Ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онадан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ойига қўшимча бир дам олиш куни берилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан шу вақт учун бир кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўланади.

(399-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-1101-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 03/25/1101/1135-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)