Иш берувчи қуйидаги шахсларга уларнинг илтимосига кўра тўлиқсиз иш вақти белгилаши шарт:

ҳомиладор аёлга;

ўн тўрт ёшга тўлмаган боланинг (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) ота-онасидан бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга);

тиббий хулосага мувофиқ оиланинг бетоб аъзосини парваришлашни амалга ошираётган шахсга.

(398-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1150-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2026 й., 03/06/1150/0587-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 12 сентябрь)