Агар ушбу Кодексда белгиланган яраштирув-воситачилик тартиб-таомиллари орқали жамоавий меҳнат низосини ҳал қилишнинг иложи бўлмаса, шунингдек иш берувчи яраштирув-воситачилик тартиб-таомилларидан бош тортган ёки жамоавий меҳнат низосини ҳал қилиш пайтида эришилган келишувни бажармаган бўлса, меҳнат жамоаси жамоавий меҳнат низосини ҳал қилишнинг усули сифатида иш ташлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Иш ташлашда қатнашиш ихтиёрийдир. Ҳеч ким иш ташлашда қатнашишга ёки унда қатнашмасликка мажбур қилиниши мумкин эмас.
Иш ташлаш, қоида тариқасида, ходимларнинг доимий иш жойида амалга оширилади.
(581-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1150-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2026 й., 03/06/1150/0587-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 12 сентябрь)