Жамоа келишувлари имзоланган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай оммавий ахборот воситаларида ёки улар тарафларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши лозим.

Хабардор қилиш тартибида рўйхатдан ўтган ҳудудий ва тармоқ жамоа келишувлари улар рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

(92-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 13 февралдаги ЎРҚ-1030-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2025 й., 03/25/1030/0144-сон)

Бош жамоа келишуви имзоланган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

(92-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 13 февралдаги ЎРҚ-1030-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2025 й., 03/25/1030/0144-сон)