Жамоа келишувларининг бажарилиши устидан назорат уларнинг тарафлари, ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиялар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг тегишли органлари ҳамда бошқа ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.

(93-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 13 февралдаги ЎРҚ-1030-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2025 й., 03/25/1030/0144-сон)