Меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож вояга етган болалар ота-онасидан, агар улар йўқ бўлса, қариндошлари ва ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа шахслардан ўз таъминоти учун алимент талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолларда алимент миқдори суд томонидан алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг моддий ва оилавий аҳволи ҳисобга олиниб, пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши мумкин.
Оила кодекси
V бўлим
14 боб. Ота-она ҳамда болаларнинг алимент ҳуқуқи ва мажбуриятлари
108-модда
Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болаларнинг таъминот талаб қилиш ҳуқуқи
Базада янгиланган: 23.10.2026 · Расмий нашр: lex.uz
Бу модда бўйича эксперт шарҳи тайёрланмоқда
Ҳозирча AI ёрдамчи моддани содда тилда тушунтириб бериши мумкин.
AI билан тушунтириш108-модда бўйича саволингизни ёзинг — ҳуқуқшунос жавоб беради.