Эр-хотиннинг бир-биридан таъминот олиш ҳуқуқи ушбу Кодекснинг 117 ва 118-моддаларига мувофиқ таъминот олиш учун асос бўлган шартлар тугаган тақдирда, шунингдек никоҳдан ажралган ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр ёки хотин янги никоҳга кирганда тугайди. Бундай ҳолларда, агар таъминот учун маблағ суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилган бўлса, уни тўлаши шарт бўлган эр (хотин) бундан буён алимент тўлашдан озод этиш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Оила кодекси
V бўлим
15 боб. Эр-хотинлар ва собиқ эр-хотинларнинг алимент мажбуриятлари
121-модда
Эр (хотин)нинг алимент олиш ҳуқуқининг тугаши
Базада янгиланган: 23.10.2026 · Расмий нашр: lex.uz
Бу модда бўйича эксперт шарҳи тайёрланмоқда
Ҳозирча AI ёрдамчи моддани содда тилда тушунтириб бериши мумкин.
AI билан тушунтириш121-модда бўйича саволингизни ёзинг — ҳуқуқшунос жавоб беради.