Ота-онаси йўқ бўлган ёки улардан таъминот ололмайдиган вояга етмаган ака-ука ва опа-сингилларига таъминот бериш мажбурияти етарли маблағга эга бўлган ака-ука ва опа-сингиллар зиммасига юклатилиши мумкин. Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ака-ука ва опа-сингилларнинг ота-онаси, эри ёки хотини (собиқ эри ёки хотини) ва вояга етган меҳнатга лаёқатли болалари бўлмаса ёхуд улардан таъминот учун маблағ ололмаса, уларга нисбатан ҳам бу мажбурият ака-ука ва опа-сингилларнинг зиммасига юклатилиши мумкин.
Оила кодекси
V бўлим
16 боб. Қариндошлар ва бошқа шахсларнинг алимент мажбуриятлари
125-модда
Ака-ука ва опа-сингилларнинг вояга етмаган ёки вояга етган меҳнатга лаёқатсиз ака-ука ва опа-сингилларига таъминот бериш мажбурияти
Базада янгиланган: 23.10.2026 · Расмий нашр: lex.uz
Бу модда бўйича эксперт шарҳи тайёрланмоқда
Ҳозирча AI ёрдамчи моддани содда тилда тушунтириб бериши мумкин.
AI билан тушунтириш125-модда бўйича саволингизни ёзинг — ҳуқуқшунос жавоб беради.