Васийлик ва ҳомийлик вояга етмаганларга нисбатан «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директорининг қарори билан, вояга етганларга нисбатан эса туман, шаҳар ҳокимининг қарори билан белгиланади.
(174-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Васийлик ёки ҳомийлик васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахснинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойга кўра, агар шахс муайян яшаш жойига эга бўлмаса, васийнинг ёки ҳомийнинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойга кўра белгиланади.
(174-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)