Никоҳни қайд этиш, никоҳланувчи шахслар доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойдан қатъи назар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан амалга оширилади.

(212-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)

Алоҳида ҳолларда никоҳни қайд этиш касалхона ёки уйда амалга оширилади.

Никоҳни қайд этиш тантанали вазиятда амалга оширилиши мумкин.

Никоҳланувчилар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига никоҳ қайд этилишидан бир ой илгари никоҳга кириш тўғрисида ариза берадилар.