Ўлимни қайд этиш учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига ўлим ҳақидаги тиббий маълумотнома ёки фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарори тақдим этилиши зарур.

(225-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)