Маҳаллий Кенгашларга сайлов ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида беш йил муддатга ўтказилади.
Янги ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликларда маҳаллий Кенгашларга сайлов Ўзбекистон Республикасида фаолиятини амалга ошираётган бошқа маҳаллий Кенгашлар ваколатларининг тугаш муддатидан ортиқ бўлмаган муддат учун ўтказилади.
(88-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 16 июндаги ЎРҚ-779-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2022 й., 03/22/779/0528-сон)