Шаҳарсозлик ҳужжатлари таркибига қуйидагилар киради:

1) Ўзбекистон Республикасининг ҳудудини ва ҳудудининг қисмларини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатлар:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳи;

(44-модда биринчи қисми 1-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-960-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2024 й., 03/24/960/0699-сон)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг икки ва ундан ортиқ вилоят ҳудудларини ўз ичига олган қисмларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳлари (бундан буён матнда шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштиришнинг бириктирма тарҳлари деб юритилади);

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳи;

(44-модда биринчи қисми 1-бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-960-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2024 й., 03/24/960/0699-сон)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришнинг тармоқ тарҳлари;

2) Ўзбекистон Республикасининг вилоятлари ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатлар:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳлари;

(44-модда биринчи қисми 2-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-960-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2024 й., 03/24/960/0699-сон)

туманни (туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳаси;

3) аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатлар:

(44-модда биринчи қисми 3-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-960-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2024 й., 03/24/960/0699-сон)

аҳоли пунктларининг бош режалари;

аҳоли пунктлари чегара чизиқларининг лойиҳалари;

аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ тарҳлари;

аҳоли пунктларининг ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш тарҳлари;

4) аҳоли пунктларининг ҳудудларини қуриш тўғрисидаги ҳужжатлар:

батафсил режалаштириш лойиҳаси;

қуриш лойиҳаси;

5) шаҳарсозлик фаолияти объектларининг қурилиши учун лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари:

қурилишнинг техник-иқтисодий асоси;

қурилишнинг техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари;

лойиҳа ҳужжатлари (ишчи лойиҳа, лойиҳа-смета ҳужжатлари, ишчи ҳужжатлар).

Қонун ҳужжатларига мувофиқ шаҳарсозлик ҳужжатлари таркибига шаҳарсозлик ҳужжатларининг бошқа турлари ҳам кириши мумкин.