Ушбу Кодекс 44-моддаси биринчи қисмининг 1 — 4-бандларида кўрсатилган шаҳарсозлик ҳужжатларини рўёбга чиқариш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ишлаб чиқиладиган тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларини рўёбга чиқариш бўйича комплекс дастурлар асосида амалга оширилади.
Тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларини рўёбга чиқариш бўйича комплекс дастурлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ижро этувчи ҳокимият органларининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланади.
Тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларини рўёбга чиқариш бўйича комплекс дастурлар бажарилишининг бориши Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашларининг мажлисларида кўриб чиқилиши ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритилиши лозим.