(51-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-960-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2024 й., 03/24/960/0699-сон)

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳларида қуйидагиларни назарда тутувчи лойиҳа ечимлари белгиланади:

(51-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-960-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2024 й., 03/24/960/0699-сон)

ҳудудларнинг зоналаштирилиши;

аҳолини жойлаштириш тизимларини такомиллаштиришнинг, аҳоли пунктларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари;

саноатни, қишлоқ хўжалигини, вилоятлараро ҳамда аҳоли пунктлариаро аҳамиятга молик муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари;

аҳоли пунктларининг ва шаҳарлар шаҳар атрофи зоналарининг чегаралари;

шаҳарсозлик воситалари орқали Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини табиий ҳамда техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлар таъсиридан муҳофаза қилиш, экологик ҳолатни яхшилаш, маданий мерос объектлари ҳудудларини сақлаш чора-тадбирлари;

(51-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-960-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2024 й., 03/24/960/0699-сон)

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришга доир бошқа лойиҳа ечимлари.

(51-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-960-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2024 й., 03/24/960/0699-сон)

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳларидаги лойиҳа ечимлари Ўзбекистон Республикаси тараққиёт стратегияси, шунингдек халқаро ва минтақавий интеграция жараёнлари, қўшни давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича ҳудудий дастурлари ҳамда жаҳон тамойиллари ҳисобга олинган ҳолда узоқ муддатли истиқболга мўлжаллаб ишлаб чиқилади.

(51-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-960-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2024 й., 03/24/960/0699-сон)