Аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ тарҳларида:

энергия таъминотини, газ таъминотини, алоқани, ирригацияни, сув таъминотини ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларини ривожлантириш;

(56-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)

транспорт турларини ривожлантириш;

иқтисодиёт тармоқларининг объектларини жойлаштириш;

ҳудудларни хавфли геологик ва гидрогеологик жараёнлардан ҳимоя қилиш;

аҳолининг фуқаро муҳофазаси;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш;

ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;

ҳудудларни ривожлантиришнинг бошқа масалалари бўйича асосий кўрсаткичлар ҳамда режалаштириш ечимлари белгиланади.