Нархни белгилаш тўғрисидаги битимнинг солиқ тўловчи томонидан бажарилишини текшириш ушбу Кодекснинг 24-бобида назарда тутилган тартибга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Агар солиқ тўловчи ўзи тузган нархни белгилаш тўғрисидаги битимнинг барча шартларига риоя қилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси мазкур битимда нархлари (нархларни аниқлаш усуллари) келишилган назорат қилинадиган битимларга нисбатан солиқларнинг, пеняларнинг ёки жарималарнинг қўшимча ҳисобланишини ёхуд зарар суммаларини камайтиришни назарда тутадиган қарорни қабул қилишга ҳақли эмас.