Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ўзгартирилганда нархни белгилаш ҳақидаги битимнинг нархни белгилаш тўғрисида битим тузиш, унга ўзгартишлар киритиш ва унинг амал қилишини тугатишда юзага келадиган муносабатларни тартибга солиш қисмига тааллуқли шартлари ўзгаришсиз қолади.

(202-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Солиқ тўғрисидаги қонунчиликда солиқ тўловчининг фаолиятига ва нарх белгилашга таъсир қилувчи ўзгартиришлар бўлган тақдирда, битим тарафлари нархни белгилаш тўғрисидаги битимнинг матнига тегишли ўзгартишлар киритишга ҳақли.

(202-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)