Солиқ солишда қуйидагилар ҳисобга олинмайди:

1) якка тартибдаги тадбиркорнинг унга мулк ҳуқуқи асосида, шунингдек мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўювчи бошқа ашёвий ҳуқуқ туфайли тегишли бўлган кўчмас мулкни сотишдан олинган даромадлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солиниши лозим бўлган даромадлари;

2) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳамда якка тартибдаги тадбиркор фойда солиғини тўлашга ўтгунига қадар айланмадан солиқни тўлаш даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадлар.