Ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича солиқ суммаси якка тартибдаги тадбиркор томонидан мустақил равишда аниқланади.
Ҳисобот даври якунлари бўйича солиқ суммаси, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ базасининг солиқ ставкасига мувофиқ бўлган фоизли улуши сифатида солиқ даври бошланишидан эътиборан ошиб борувчи якун тарзида ҳисоблаб чиқарилади.
Солиқ ҳисоботи якка тартибдаги тадбиркор томонидан ҳар бир ҳисобот ва солиқ даври ўтганидан кейин, солиқ солинадиган объектлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органига тақдим этилади.
Солиқ ҳисоботи якка тартибдаги тадбиркор томонидан қуйидаги муддатларда тақдим этилади:
ҳисобот даври якунлари бўйича — ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирмай;
солиқ даври якунлари бўйича — ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай.