Қуйидаги ер участкалари жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғининг (бундан буён ушбу бобда солиқ деб юритилади) солиқ солиш объектидир:
1) жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун, шунингдек деҳқон хўжалигини юритиш учун белгиланган тартибда берилган ер участкалари;
(434-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
2) якка тартибда уй-жой қурилиши учун белгиланган тартибда берилган ер участкалари;
(434-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
3) жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун берилган, шунингдек якка тартибдаги ва жамоа гаражлари эгаллаган ер участкалари;
(434-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
4) хизмат юзасидан берилган чек ерлар;
5) мерос бўйича, ҳадя қилиниши ёки сотиб олиниши натижасида уй-жой ва иморатлар билан биргаликда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтган ер участкалари;
6) қонунчиликда белгиланган тартибда мулк қилиб сотиб олинган ер участкалари;
(434-модда биринчи қисмининг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
7) тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкалари.
Кўп квартирали уйлар эгаллаган ва кўп квартирали уйлар мулкдорларига умумий фойдаланиш (нотижорат мақсадларда) учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилган кўп квартирали уйларга туташ ер участкалари солиқ солиш объекти бўлмайди, бундан ушбу модда биринчи қисмининг 7-бандида кўрсатилган ер участкалари ва кўп квартирали уйларда жойлашган яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари мустасно.
(434-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-891-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 03/23/891/0989-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)