Агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчи ёки солиқ агенти солиқ солиш мақсадларида ҳисобни ҳисоблаш усули бўйича миллий валютада юритади.
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун махсус рента солиғини тўловчи бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар солиқ ҳисобини солиқ солиш мақсадида ҳисоблаш усули бўйича АҚШ долларида юритишга ҳақли.
(78-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)