Ҳисоб ҳужжатлари қоғозда ва (ёки) электрон шаклларда тузилади ҳамда ушбу Кодекснинг 88-моддасида белгиланган солиқ мажбурияти бўйича даъво муддати тугагунга қадар сақланади.
Солиқ тўловчи қайта ташкил этилганда қайта ташкил этилган шахснинг ҳисоб ҳужжатларини сақлаш мажбурияти унинг ҳуқуқий ворисига (ҳуқуқий ворисларига) юклатилади.
Юридик шахс тугатилганда ҳисоб ҳужжатлари тегишли давлат архивига қонунчиликда белгиланган тартибда топширилади.
(79-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)