Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари бундай ваколатхоналар ва муассасалар томонидан расмий фойдаланиш учун мўлжалланган товарларни (автотранспорт воситалари бундан мустасно) божхона чегараси орқали олиб ўтишнинг белгиланган тартибига риоя қилган, божхона тўловлари тўланишидан озод этилган ҳолда Ўзбекистон Республикасига олиб киради ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқади, бундан товарларни сақлаганлик, белгиланган жойлардан ташқарида ёки божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувини ўтказганлик учун божхона йиғимлари мустасно.
Божхона кодекси
59 боб. Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва…
404-модда
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари учун божхона имтиёзлари
Базада янгиланган: 23.10.2026 · Расмий нашр: lex.uz
Бу модда бўйича эксперт шарҳи тайёрланмоқда
Ҳозирча AI ёрдамчи моддани содда тилда тушунтириб бериши мумкин.
AI билан тушунтириш404-модда бўйича саволингизни ёзинг — ҳуқуқшунос жавоб беради.
Олдинги · 403-модда
Халқаро ҳукуматлараро ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар, улар ҳузуридаги чет давлатлар ваколатхоналари, шунингдек уларнинг ходимлари учун божхона имтиёзлари
405-модда · Кейинги
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхонасининг дипломатик агентлари ва консуллик муассасаларининг консуллик мансабдор шахслари учун божхона имтиёзлари