Божхона органларининг қарорлари, ушбу органлар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга берилган шикоятлар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва ҳал этилади.
Ариза судга берилган тақдирда, божхона органи қарорининг шикоят қилинаётган қисмини ижро этиш ариза суд томонидан иш юритувга қабул қилинган кундан эътиборан ва суднинг қарори қонуний кучга киргунига қадар тўхтатиб турилади.
(XI¹ бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 03/22/748/0086-сон — 2022 йил 3 майдан кучга киради)
XII бўлим. Якунловчи қоидалар