(408-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 03/22/748/0086-сон — 2022 йил 3 майдан кучга киради)
Божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган, эркин реализация қилиш тақиқланган ёки муомаласига қонунчиликка мувофиқ лицензия ёки рухсатнома асосида йўл қўйиладиган гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар, прекурсорлар ва бошқа ашёлар назорат остида етказиб берилаётганда бу товарлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда тўлиқ ёки қисман олиб қўйилиши ёки алмаштирилиши мумкин.
(408-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 03/22/748/0086-сон — 2022 йил 3 майдан кучга киради)
Одамларнинг соғлиғи, атроф муҳит учун катта хавф туғдирадиган ёхуд оммавий қирғин қуроли тайёрлаш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ашёлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда алмаштирилиши керак.