Ўзбекистон Республикасининг қуруқликдаги ҳудуди, ҳудудий ва ички сувлари ҳамда улар устидаги ҳаво ҳудуди Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудини (бундан буён матнда божхона ҳудуди деб юритилади) ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин божхона зоналари ва эркин омборлар бўлиши мумкин. Бунда уларга жойлаштирилган товарлар божхона тўловларини тўлаш мақсадида, шунингдек иқтисодий сиёсат чораларини қўллаш учун божхона ҳудудидан ташқарида жойлашган деб қаралади.

(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-913-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2024 й., 03/24/913/0158-сон — 2024 йил 28 майдан кучга киради)

Божхона ҳудуди сарҳадлари Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси ҳисобланади (бундан буён матнда божхона чегараси деб юритилади).

(5-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-913-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2024 й., 03/24/913/0158-сон — 2024 йил 28 майдан кучга киради)