Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган ташкилот;
чет давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган чет эл ташкилоти;
Ўзбекистон Республикасининг, чет давлатнинг қонунчилигига ёки халқаро шартномага мувофиқ ташкил этилган халқаро ташкилот юридик шахс ҳисобланади.
(8-модда биринчи қисмининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет давлатлар фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар) жисмоний шахслар ҳисобланади.