Қонунчиликда белгиланган тегишли талабларга жавоб берувчи юридик шахслар ваколатли иқтисодий оператор мақомини олиши мумкин.
Ваколатли иқтисодий оператор мақомини олиш тартиби, Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш учун танлаш мезонлари ва ваколатли иқтисодий оператор томонидан амалга ошириладиган махсус соддалаштирилган божхона тартиб-таомиллари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ваколатли иқтисодий операторлар реестрини юритади ва унинг ўз расмий веб-сайтига жойлаштирилишини ҳамда камида ҳар ойда янгилаб борилишини таъминлайди.
(7¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 03/22/748/0086-сон — 2022 йил 3 майдан кучга киради)