Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағларни бошқа биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчига ўтказиш (бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳоллар мустасно):

10 ва ундан ортиқ фоиз миқдорда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан;

(145-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-740-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 03/21/740/1209-сон)

10 фоиздан кам миқдорда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг таклифи асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.

(145-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга мувофиқ биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчиларга Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар таркибида назарда тутилган қайта тақсимланадиган маблағлар биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағларни, шунингдек Давлат мақсадли жамғармаларига, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига бериладиган бюджетлараро трансфертларни кўпайтириш орқали Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта тақсимланади. Бунда қайта тақсимланган маблағлар ҳисобидан маблағларни йўналтириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга ўзгартиришлар киритилмасдан амалга оширилади.

(145-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун ажратилган бюджет маблағлари доирасида бир иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи учун ажратилган маблағларни бошқа иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчига ўтказиш:

10 ва ундан ортиқ фоиз миқдорда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда;

(145-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

10 фоиздан кам миқдорда тегишли биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан амалга оширилади.

(145-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмаларни амалга ошириш учун назарда тутилган маблағларни жорий харажатларга йўналтириш тақиқланади.

(145-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-590-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2019 й., 03/19/590/4129-сон)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан маблағларни ажратиш ҳамда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларни қайта ташкил этиш Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга ўзгартиришлар киритилмасдан амалга оширилади.

(145-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон)

(146-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-590-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2019 й., 03/19/590/4129-сон)