Бюджет ташкилотининг ёки бюджет маблағлари олувчининг сўровига кўра молия йилида унинг учун назарда тутилган харажатларнинг айрим моддалар бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг ҳажмлари харажатларнинг бошқа моддалари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар тенг миқдорда камайтирилган ҳамда бюджет ташкилоти ёки бюджет маблағлари олувчи учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг тасдиқланган умумий ҳажми сақлаб қолинган ҳолда кўпайтирилиши мумкин. Мазкур ўзгартиришлар:
(150-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар бўйича — бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан;
бюджет маблағларини тақсимловчилар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан;
(150-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари томонидан;
(150-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар бўйича — туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимлари томонидан;
(150-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет маблағлари олувчилар бўйича — давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан рўйхатдан ўтказилади.
(150-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Бюджет ташкилотининг ва бюджет маблағлари олувчининг сўровига кўра камайтириш томонга ўзгартиришлар киритишга йўл қўйилмайдиган харажатлар моддалари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланади.
(150-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Қонунчиликка мувофиқ иш ҳақи миқдорлари оширилиши муносабати билан бюджет ташкилотининг штат жадвалига киритиладиган ўзгартиришлар иқтисодиёт ва молия органи томонидан рўйхатдан ўтказилмайди.
(150-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Бюджет ташкилотининг штат жадвалига киритилган ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича тегишли иқтисодиёт ва молия органида рўйхатдан ўтказилиши лозим, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳоллар мустасно.
(150-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)